Ошхона

Шоколадли пирог

Керакли масаллиқлар:

Хамир учун 1. Тухум - 4 дона. 2. Ун - 3 стакан. 3. Маргарин - 200 гр. 4. Какао - 3 ош қошиқ. 5. Шакар - 1 пиёла 6. Қатиқ - 250 гр. 7. Разрыхлитель - 1 пачка 8. Чой содаси + сирка - 1 чой қошиқ 9. Долчин (корица) - 0,5 ош қошиқ.

dd25670e-30ab-4849-8a1a-2a6a832768d1

Крем учун 1. Какао - 3 ош қошиқ. 2. Ун - 3 ош қошиқ. 3. Шакар - 1 пиёла. 4. Сут - 1 пиёла. 5. Тухум - 2 дона.

5a0180c7-9571-409c-9b5b-3f76ca3710a0

Глазурь учун 1. Какао - 3 ош қошиқ. 2. Шакар - 3 ош қошиқ. 3. Сут - 0,5 пиёла.

146a76e9-86cc-4252-a9c5-0148b453a894

Тайёрланиши:

Какао, шакар, ун, корица ва разрыхлитель аралаштирилади. Тухум, қатиқ, шакар, чой содаси билан аталанади. Иккиси бир-бирига қўшилиб, хамир қорилади. Тайёр массани 2га бўлиб, ёғланган листга қўл ёрдамида ёйиб чиқилади. Сўнг, олдиндан қиздирилган духовкада ўртача оловда 15-20 дақиқа пиширилади. Тайёр коржлар орасига крем суртиб, ёпиштирилади.

ba1bef64-1f45-41df-83e0-0f0159f378c4

Крем тайёрлаш: Шакар, ун ва какао олдин аралаштирилиб олинади. Тухум чақилиб, яхшилаб аталанади ва сутга унли масса билан қўшилади. Газга қўйиб, қайнагунича кавлаб турилади.

08f47b57-c152-45a8-acb2-a5e64339e35d

Коржларга крем суртиб ёпиштирилганидан сўнг, энг устки қатламига глазурь суртилади.

Глазурь тайёрлаш: Шакар ва какао сут билан аралаштирилади. Сўнг газга қўйиб, қуйилгунича кавлаб туриб, пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Beka.Uz