Зарур масаллиқлар: 600 гр. печенье, 200 гр. сариёғ, 150 л. сут, 8 ош қошиқ шакар, 3 ош қошиқ какао.
Тайёрланиши: 1. Печеньеларни майдаланг. Какао ва шакар билан аралаштиринг.
2. Сариёғни эритинг-да, сутга қўшинг. Какаоли шакарни ҳам солиб, паст оловга қўйинг. Фақат қаттиқ қайнаб кетмасин.
3. Майдаланган печеньени солиб, яхшилаб аралаштиринг-да, колбаса шаклида целлофан пакетга ўраб, 6 соатга музлаткичга қўйинг.
Тайёрланиш вақти:
40 дақиқа.
4 кишилик.
Манба: Darakchi.uz