Зарур масаллиқлар:
- 3—5 та олма
- 2 та тухум
- 1 чимдим туз
- 1 стакан ун
- 0,5 чой қоши ош содаси (сирка билан ўлдирилган)
- 250—300 мл сметана
- 100 г шакар
- 20 г сарёғ (формани ёғлашга)
Тайёрланиши:
Тухумни туз солиб кўпиртирамиз. Сўнг шакар солиб, кўпиртиришда давом этамиз.
Аралашмага сметана қўшиб, яна яхшилаб аралаштирамиз. Сиркада ўлдирилган ош содасини ҳам қўшиб юборамиз.
Унни элаб солиб, силлиқ хамир тайёрлаймиз.
Формани ёғлаймиз. Олмани ювиб, пўстини олиб ташлаймиз ва паррак-паррак қилиб тўғраймиз. Сўнг ярмини форманинг тубига териб чиқамиз.
Устидан хамирнинг ярмини соламиз. Устидан олманинг қолганини териб, хамирнинг қолган ярмини қуямиз.
Духовкани 200 даражагача қиздириб, пирогни 40 дақиқа давомида пиширамиз.
Пирог тайёр. Ёқимли иштаҳа!