Маданият

Сочлар «гуллаши»нинг олдини оламиз

Кўпчилик хотин-қизлар сочларининг учлари гуллаб кетаётганидан нолийди. Мақолада бундай ҳолатнинг олдини олиш борасида маслаҳатлар бермоқчимиз.

Мунтазам равишда сочларингизни кестиринг

Биз ҳар ой сочларни кестиришни маслаҳат бермоқчи эмасмиз, лекин буни мунтазам равишда ва зарурият туғилганда, ҳеч бўлмаса ярим йилда 2-3 марта қилиш керак. Соч турмагингиз бироз калтароқ бўлса ҳам майли, лекин шунга яраша сочларингиз кучли, соғлом ва гулламаган ҳолда мустаҳкам кўринади.

Сочларни парваришлашда ёғлардан фойдаланинг

Сочлар учун махсус ёғлар уларнинг ҳолатини ва кўринишини яхшилайди, бу билан гуллаган учларнинг тез пайдо бўлишининг олдини олади. Гуллашдан сақлаш учун зайтун, арган, кокос ёки бодом ёғлари жуда мос келади. Шунингдек, сочларнинг учларини гуллашдан сақловчи ёғларнинг махсус тайёр аралашмаларини ҳар қандай косметик дўконлардан топиш мумкин.

Сочлар учун иссиқ мосламалардан фойдаланишни камайтиринг

Фен, дазмолча, ўраш учун қисқичлар жуда юқори даражада қизийди, сочлар тузилишига салбий таъсир қилади ва соч учларининг тез гуллашини келтириб чиқаради. Агар сиз ҳаётингизни бу мосламаларсиз тасаввур қилолмасангиз, у ҳолда сочларингизни юқори ҳароратдан ҳимоя қилиш учун иссиқликдан ҳимоя қилувчи спрей ёки кремлардан фойдаланишни унутманг.

Мунтазам равишда сочлар учун чуқур намлантирувчи тадбирларни амалга оширинг

Сочлар соғлом, чиройли ва кучли бўлиши учун мунтазам равишда бир ойда бир ёки икки марта чуқур намлантирувчи тадбирларни амалга ошириш зарур. Бунинг учун анча вақт давомида сочларда қоладиган бальзам ёки ёғлар жуда мос келади.

Манба: Daryo.uz