Турли шакл бериб, турли рангдаги бўёқлар ёрдамида маникюр қилиш фақат соғлом тирноқларга ярашади. Улар бирдан юпқа, мўрт ва қатлам-қатлам бўлиб қолса нима қилиш керак?
Тирноқларнинг қатланишига организмда кальций моддаси етишмаслиги сабаб бўлишини эшитганмиз. Ҳақиқатда эса бунинг сабаби фақат кальций эмас, балки темир, кремний ва бошқа моддалар ҳам етишмаслиги бўлиши мумкин. Организмдаги етишмаган моддаларни тўлдириш учун витаминлар мажмуини қабул қилинг.
Тўғри овқатланишнинг муҳимлигини унутманг. Кўпроқ кремнийга (ловия, банан, кашнич, салат, смородина), темирга (тухум сариғи, мол гўшти, жигар, лавлаги, қуруқ мевалар) ва кальцийга (пишлоқ, творог, ёнғоқлар, янги кўкатлар) бой бўлган маҳсулотларни истеъмол қилинг.
Тирноқлар қатланишининг яна бир сабаби – кимёвий таъсирлар. Кимёвий ювувчи воситалардан қўлқопсиз фойдаланиш – тери ва тирноқларнинг зарарланишига олиб келади.
Нотўғри парвариш қилиш ҳам тирноқлар бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Сизнинг уй шароитида маникюрлаш тўпламингизда қуйидагилар албатта бўлиши лозим:
– тирноқлар учун шиша аррача;
– таркибида минераллар, витаминлар, намловчилар ва протеинлар бўлган даволовчи лак;
– таркибида ацетон бўлмаган лакни кетказувчи суюқлик;
Бир ҳафтада 2 кун тирноқларингизни лакдан дам олдиринг.
Маслаҳатларимиз тирноқларингизнинг соғлом ўсишига ёрдам беради деган умиддамиз.
Манба: Daryo.uz