Ошхона

“Светаевский” олмали пироги

Олмали пирогларнинг тури кўп. Бироқ улар орасида “Светаевский” пироги таркиби ва кўриниши билан алоҳида ажралиб туради. Ушбу пишириқнинг келиб чиқиш тарихи рус шоираси Марина Светаева (1892—1941-йиллар) билан боғлиқ. Ривоятларга кўра, шоира синглиси Анастасия билан адабий кечалар уюштиришни яхши кўрган ва ўз меҳмонларини мана шундай пишириқ билан сийлаган.

Зарур масаллиқлар:

хамирига:

  • 150 г маргарин
  • 0,5 стакан сметана
  • 1—2 стакан ун
  • 1,5 чой қошиқ разрихлител

ичига қуйишга:

  • 1 стакан сметана
  • 1 стакан шакар
  • 1 та тухум
  • 2 ош қошиқ ун

қиймасига:

3—4 та олма

Тайёрланиши:

Хамирини тайёрлаш учун 150 г маргаринни эритиб, бироз совитамиз.

20150510_114130

Унга 0,5 стакан сметанани қўшамиз.

20150510_114231

1,5 чой қошиқ разрихлител билан аралашган 1—2 стакан унни ҳам қўшиб, юмшоққина хамир қорамиз.

20150510_114523

20150510_114824

Хамирни форманинг туби ва четлари бўйлаб қўлда текислаб чиқамиз.

20150510_115226

Энди 3—4 та олмани олиб, ювамиз ва ингичка қилиб бўлаклаймиз. Уларни формага солиб, хамир устига текис қилиб ёямиз.

20150510_120142

Алоҳида идишга 1 стакандан сметана ва шакарни, 1 та тухум ва 2 ош қошиқ унни солиб, силлиқ масса ҳосил бўлгунича яхшилаб аралаштирамиз.

20150510_120744

Сўнг формадаги олма устидан қуямиз.

20150510_120857

Пирогни 180 даражагача қиздирилган духовкада 50 дақиқа давомида пиширамиз.

20150510_125900

Олмали пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа!