Агар уйқусиз ўтказилган кечадан кейин кўринишингиз унчалик яхши бўлмаса, бу ҳийлалар сизга бир лаҳзада одам қиёфасини қайтаришга ёрдам беради.
- Контраст душ — ҳаммага маълум бўлган ва ҳар доимгидек самарали восита. Иссиқ сувни совуқ сув билан галма-гал алмаштириб туринг: шундай қилсангиз, сиз ўзингизга тетикликни, терингизга эса соғлом рангни қайтарасиз.
- Агар душ қабул қилишнинг имконияти бўлмаса, қўлларингизни навбати билан иссиқ ва совуқ сувда ювиб кўринг. Бу ҳам бардамликни таъминлайди.
- Бардам кўриниш ва қизарган кўзлар бир-бирига унчалик мос тушмайди. Кўзингиз учун махсус томчилар сотиб олинг, улар қизаришни камайтиради.
- Уй шароитида кўз атрофидаги қорамтир доғларни кетказиш учун чой пакетчаларидан фойдаланинг. Уларни қайноқ сувли идишга солинг, бироз совитинг, кейин эса 10 дақиқа кўзларингиз устига қўйиб туринг.
- Кўз остидаги шишлар билан курашиш учун қошиқлардан ҳам фойдаланиш мумкин. Уларни 10 дақиқа музлаткич ичига қўйинг, кейин муаммоли жойларга қўйинг.
- Скрабдан фойдаланинг. У терини ўлик ҳужайралардан тозалайди ва юзингизга соғлом кўриниш беради.
- Юзингизга крем суринг. Энг яхши вариант — намловчи восита, лекин уйқусиз ўтказилган кечадан кейин ҳар қандай крем ҳам бўлаверади.
- Юзингизни муз бўлаги билан артинг. Совуқ муз терига қон келишини таъминлайди ва юзингиз анча бардамроқ кўрина бошлайди.
- Тишларни қатламлардан тозаланг. Уй шароитида буни активлаштирилган кўмир таблеткаси ёрдамида бажариш мумкин. Уни чўтка устига қўйинг ва тишларингизни одатдагидек тозаланг.
- Гўзалликнинг орқасидан қувиш давомида нафасингизнинг тозалиги ҳақида унутиб қўйманг. Оқсилга бой бўлган озиқ-овқатлар билан нонушта қилинг, табиий хушбўй ҳид берувчилар — петрушка ёки қаҳва донларини чайнанг.
Манба: Daryo.uz