Маданият

Терини тозалашнинг 6 усули

Тозаловчи воситаларнинг қайси бирини танлашни билмаяпсизми?  Қуйида дерматологларнинг айнан сизнинг терингизга мос келувчи мукаммал воситаларни танлаш тўғрисидаги маслаҳатлари билан танишинг.

Ёғли терилар учун: Тозаловчи балчиқ

Таъсири: Бу восита терини нафақат тозалайди, балки оқартиради ҳам. Косметик балчиқ таркибидаги кўмир ва гил тери тешикчаларини очишга ва ортиқча тери ёғларини чиқаришга ёрдам беради. Агар ҳайз кўриш пайтида юзингизда тошмалар пайдо бўлса, 10 кун олдин бу воситадан фойдаланишни бошланг.

Қизаришга мойил терилар учун: Тозаловчи сув

Таъсири: Бу восита таркибида совун йўқ. Бундай воситалар қизаришни кетказувчи яллиғланишга қарши селен минераллари билан бойитилган. Шунингдек, мицелляр технологияси тозаловчи воситанинг тери юзасида тўғри тақсимланишини таъминлаш орқали безовталикнинг олдини олади. Тозаловчи сувдан тоник сифатида фойдаланинг: воситани пахта тампон ёрдамида суринг ва ювиб ташламанг.

Рангсиз терилар учун: Тозаловчи кукун

Таъсири: Эзилган дон ва минераллардан қилинган бу кукун сув билан аралаштирилганда кўпикли пастага айланади. Кукун одатдаги скрабга қараганда майинроқ бўлгани учун теридаги ўлик ҳужайраларни тозалайди ва терининг ранги билан эҳтиётлик билан курашади.

Таъсирчан терилар учун: Тозаловчи сут

Таъсири: Тасаввур қилинг, тери қатлами — цемент билан маҳкамлаб терилган ғишт. Таъсирчан терили одамларда безовта қилувчи элементлар кириши, намликнинг чиқиб кетишидан сақловчи бу цемент бўлмайди. Сут кўринишидаги тозаловчи бу воситалар таркибида сув кам, ёриқларни тўлдириш учун ёғли кислоталар ва керамида каби озиқлантирувчи моддалар эса кўпроқ бўлади.

Ўртача терилар учун: Тозаловчи гель

Таъсири: Илгари гелли воситалар таркиби терини ҳаддан ташқари қуритувчи кўп миқдорда спиртдан иборат бўлар эди. Ҳозирги геллар асосини сув ташкил қилади. Бундай воситалар ёғларни тери тешикчаларини очмасдан тозалайди ва шу билан биргаликда намлантиришда давом этади.

Қуруқ терилар учун: Тозаловчи бальзам

Таъсири: Таркибида юмшатувчи воситалар миқдори юқори бўлгани учун бу балзам тозаловчи воситалардан кўра намлантирувчи воситаларга яқин туради. Шунинг учун ундан ҳам худди шу усулда фойдаланиш мумкин: балзамни қуруқ терига суринг ва кейин теридаги намликни сақлаб қолиш учун ортиқчасини юмшоқ нам салфетка билан артиб ташланг.

Манба: Daryo.uz