Ошхона

Тэз тайёр бўладиган фойдали нонушталар

Эрталаб — куннинг энг тиғиз қисмидир. Уйғониб, нонушта тайёрлаш, болаларни овқатлантириш, кийинтириш, ўзимиз ҳам кийиниб-безанишимиз керак. Шундай вазиятда тез тайёр бўладиган нонушта айни муддаодир, у соғлиқ учун фойдали бўлса, яна-да яхши.

Сўли ёрмасидан бўтқа

скачанные файлы

Ушбу бўтқани аввал сувда пишириб олиб, сўнг сут ва мевалар қўшиш тавсия этилади. Шунда нонуштанинг калорияси камроқ, ўзи эса мазалироқ бўлади.

Қалампир ичидаги тухум

скачанные файлы (1)

Ҳам фойдали, ҳам чиройли бўлган ушбу нонуштани тайёрлашда асосий сир қалампир бўлаги ичига жойлаштирилган тухумни паст оловда қовуришдан иборат, акс ҳолда маҳсулотлар куйиб кетиши мумкин.

“Светофор” қуймоғи

скачанные файлы (2)

Боғчага бормайман, дея инжиқлик қилаётган боланинг уйқусини очишда ёрқин ва қизиқарли нонушта асқотади. Уни тайёрлаш учун эса тухум, бодринг ва помидор бўлса, кифоя!

Майизли творог

скачанные файлы (3)

Тайёр творогга майиз ва жем (зарур бўлса, суюлтириш учун сув ёки сметана ҳам қўшиш мумкин) қўшиб, яхшилаб аралаштиринг. Творогни уй шароитида ўзингиз тайёрласангиз, нур устига аъло нур бўлади. Бунинг учун 1 литр сутни оловга қўямиз, қайнаб чиққач, 1 литр қатиқни аста-секинлик билзн оқизиб соламиз. Қайтадан қайнашини кутиб, сўнг оловдан оламиз ва 5 дақиқага қолдирамиз. Кейин қошиқ ёрдамида творог қатламини ажратиб оламиз.

Шунингдек, Аёл.уз сайтида эълон қилинган бир қатор ретсептлар, жумладан, олмали Шарлотка пироги, кексчалар, рулет, ёнғоқли ва какаоли кекс каби пишириқлар ҳам тез тайёр бўлади ва нонушта учун мос тушади.