Янги овқатланиш режими сизнинг аҳволингиз ва кайфиятингизни сезиларли даражада ўзгартираётганини сездингизми? Биз соғлом овқатланишнинг баъзи қоидалари қандай қилиб сизга зарар келтириши мумкинлигини тушунтирмоқчимиз.
Бутун диққат-эътиборнинг оқсиллар, ёғлар ва углеводларда бўлиши
Соғлом овқатланиш тизимида оқсиллар, ёғлар ва углеводлар ўзаро чамбарчас боғланган ва улар организмнинг нормал ишлаши учун бир хилда зарур. Биз ўз рационимиздан бу макроэлементлар бирлашганда ва бир вақтнинг ўзида тўғри нисбатда ишлагандагина энг кўп фойда олишимиз мумкин.
Соғлом овқатланишга риоя қилиш учун бирон-бир озуқа моддадан воз кечиш натижасида сиз баъзи витаминларни қабул қилишни тўхтатасиз, керакли энергияни олмай қўясиз ва бу орқали ўз организмингизга зарар келтирасиз.
Рациондан севимли овқатларни тўлиқ чиқариб ташлаш
Агар сизнинг асабларингиз чарчай бошлаган, иш қобилиятингиз пасайган бўлса ва сиз ўзингизни ҳам жисмоний, ҳам руҳий жиҳатдан ёмон ҳис қилаётган бўлсангиз, усиз нормал фаолият кўрсатолмайдиган овқатингизни рационингизга қайтаринг — акс ҳолда сизга парҳез ҳеч қандай фойда келтирмайди.
Кайфиятнинг ёмонлигини эътиборга олмаслик
Ёмон кайфият парҳез ва бошқа чекловлар фойдасининг кўрсаткичи эмас. Аксинча, бу бирон-бир муаммодан дарак берувчи белгидир. Саломатлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келмаслик учун дарҳол ўз рационингизни қайта кўриб чиқишингиз керак.
Жисмоний машқлардан воз кечиш
Жисмоний машқлар — озиш учун бажарилиши керак бўлган шартлар. Ҳар қандай фаоллик модда алмашинувини нормаллаштиради ва тезлаштиради.
Ўзингизга ёқадиган хоҳлаган спорт турини танланг ва унга камида бир ҳафтада уч марта вақт ажратинг.
Манба: Daryo.uz