Зарур масаллиқлар: 300 гр. товуқ гўшти (суяксиз қисми), 2 та булғор қалампири, 1 бош пиёз, 4 ош қошиқ консерваланган яшил нўхат, петрушка, шивит, зайтун ёғи, 1 чой қошиқ балзамли сирка, қалампир, қора мурч, туз.
Тайёрланиши: 1. Товуқ гўштини ўртача катталикда тўртбурчак қилиб тўғраб, туз, мурч сепинг. Қиздирилган зайтун ёғида 5–7 дақиқа қовуринг.
2. Пиёз ва булғор қалампирини тўртбурчак шаклда майдалаб тўғранг-да, қовурилган товуқ гўшти ва яшил нўхат билан аралаштиринг.
3. Энди салатга майдаланган кўкатларни солиб, сирка ва 2 чой қошиқ зайтун ёғини қуйинг. Яхшилаб аралаштиргач, дастурхонга тортишингиз мумкин.
30 дақиқа
6 кишилик
Манба: Darakchi.uz