Тошкентда 2017 йилнинг 15 ноябридан 2018 йилнинг 15 январига қадар «Италия модаси 60 ёшда» кўргазмаси бўлиб ўтади, деб хабар берди Daryo.uz.
Кўргазма Ўзбекистон давлат санъат музейида бўлиб ўтади. Кўргазманинг очилиши ҳар йили ўтказиладиган Тошкент мода ҳафталигига тўғри келади. У «Осиё рамзи» Ўзбекистон дизейнерлари ассоциацияси ҳамда Италиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси билан биргаликда биринчи бор ташкиллаштирилмоқда.
Кўргазмадаги экспозициялар Италия модасининг тарихи ва ривожланишига бағишланган бўлиб, унда Roberta di Camerino, Galitzine, Prada, Giorgio Armani, Brioni, Versace ва бошқа машҳур брендларнинг кийим ва аксессуарлари намойиш этилади.
Намойиш этиладиган барча экспонатлар модалар уйи архиви, шунингдек, жисмоний шахслар томонидан ажратилган.