Зарур масаллиқлар: 1 килограмм. товуқ гўшти, 150 мл. сут, 100 гр. сариёғ, 3 бўлак нон, 1 дона тухум, 1 стакан нон талқони, туз, қора мурч;саримсоқпиёзли аралашма учун: 150 гр. сариёғ, 3 бўлак саримсоқпиёз, туз.
- Саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг ёки эзинг. Хона ҳароратида эритилган сариёққа солиб, аралаштиринг. Туз сепишни унутманг. Сўнгра целлофанга солиб, рулет шаклида ўранг-да, 1 соатга музхонага қўйинг.
- Нон бўлагини сутга солиб, ивитинг. Товуқ гўштининг терисини олиб ташланг. Сўнгра суякларидан тозалаб, гўштқиймалагичдан ўтказинг. Тухум, ивитилган нон қўшиб, туз, мурч сепинг-да, аралаштиринг. Қиймани 3 соатга музлаткичга қўйинг.
- Сариёғни тўртбурчак шаклда тўғранг. Қиймадан олиб, ўртасига сариёғ қўйинг-да, котлет шаклига келтиринг. Сўнгра нон талқонига белаб олинг. Котлетларни эритилган сариёғда қовуринг. Иккала томонини баланд оловда қизартириб олиб, сўнгра оловни пастлаб пишгунча қолдиринг.
- Котлетларни қайнатилган гуруч ва саримосқпиёзли аралашма(қиздирилган товага солиб, юмшатинг) билан дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат.
8 кишилик.
Манба: Darakchi.uz