- Кўп вақт сарфланмайдиган бу пирогларнинг деярли ҳамма маҳсулотлари ярим тайёр бўлганлиги сабабли, кутилмаган меҳмон келганда, ёки вақт тиғизлигида асқотадиган таом турига киради.
- Керакли маҳсулотлар:
- Лаваш ёки ёйилган хамир;
- Лаваш сонига кўра тухум (бу таърифда 5 дона лавашга 3 дона тухум ишлатилган);
- 1-1,5 стакан сут;
- 0,5 стакан ўсимлик ёғ
- Ичи учун:
- Истагингизга кўра: қийма пиёз (бироз қовуриб олинг);
- Бу таърифда исмалоқ ва кўк пиёз (порей) ишлатилган (бироз қовуриб олинган);
- Картошка пюреси
Сут, тухум, ўсимлик ёғини яхшилаб аралаштиринг.
Тагига бироз ёғ сурилган махсус духовка патнисига лавашни бир қаватини ёйинг. Сут-тухум-ёғ аралашмасидан лаваш устига бироз суртинг
Сўнгра тайёрланган ич масаллиғини бир неча қисмга ажратинг ва расмда кўрсатилган каби хамирга солинг. Устидан иккинчи лавашни қўйиб унга ҳам айни шаклда тухум-сутли қоришмадан суртиб, устига ич масаллиғини солинг. Пирогингиз қават-қават бўлади.
Охирги лаваш қатлами устига фақат сут-тухумли қоришим суртилади ва дидингизга кўра пирогни ёпинг. Истакка кўра, пирог устига седана ёки кунжут сепинг.
200 даража иситилган газ печига қўйинг. Ичидаги маҳсулотлар ярим тайёр бўлгани сабабли, пирог 20-25 дақиқада пишади. Аммо, бу аниқ вақт эмас, чунки газ печларининг пишириш даражаси ҳам хил.
Пирогимиз тайёр. Ёқимли иштаҳа. Кавсар Ашобова