Биласизми?

Тузалишни истовчи беморларга қувват бағишловчи мева

Анжир ҳар қандай махсус парҳез таомининг бир чеккасидан жой олиши мумкин. Анжир таркибида табиатан ёғ, натрий ёки холестерин бўлмаслиги, лекин кўп миқдорда тола бўлиши туфайли, у озишга ҳаракат қилаётганлар учун идеал таомдир.

  • Анжирда кальций миқдори жуда баланд: кальций миқдори бўйича анжир апельсиндан сўнг иккинчи ўринда туради. Бир яшик қуритилган анжир бир бидон сутда мавжуд кальций миқдорига эга.
  • Анжир узоқ вақт касал бўлган ва тузалишни истовчи беморларга куч ва қувват берувчи дори ҳисобланади. У жисмоний ва ақлий чарчоқни бартараф қилади.
  • Анжирнинг энг муҳим озуқавий таркиби қанд бўлиб, у барча меваларнинг 51-74%ини ташкил этади. Анжир қанд миқдори энг кўп мевалардан биридир.
  • Анжир астма, йўтал ва шамоллашни даволашда ҳам тавсия этилади.

Инсонга маълум энг қадимий мевалардан бири бўлган анжир озиқ-овқат ишлаб чиқарувчилар томонидан қайта кашф қилинди. Бу меванинг озуқавий қиммати ва унинг соғликка нисбатан фойдалари унинг бутунлай янги аҳамият касб этишига олиб келди.

Манба: Darakchi.uz