Ошхона

Творогли пирог

Творогли пирог чизкейкнинг соддароқ ва қўполроқ тарзда тайёрланган бир кўринишидир. Хамир ва творог пропорсиялари турлича бўлиши мумкин, бироқ творог кўпроқ бўлиши керак, шунда пирог текстураси мулойим ва майин бўлади.

Зарур масаллиқлар:

хамири учун:

  • 150 г ун
  • 0,5 стакан шакар
  • 100 г маргарин
  • 1 чой қошиқ разрихлител

творогли қиймаси учун:

  • 450 г творог
  • 0,75 стакан сметана
  • 3 та тухум
  • 0,5 стакан шакар

Тайёрланиши:

Хона ҳароратида юмшаган 100 г маргаринни 0,5 стакан шакар билан вилка ёрдамида аралаштирамиз.

20150503_181252

Разрихлител билан аралаштирилган 150 г унни унга қўшиб, қўлда аралаштирамиз, шунда унли ушоқчалар ҳосил бўлади — бу хамирдир.

20150503_181755

450 г творогни олиб, вилка билан эзамиз ҳамда унга 0,75 стакан сметана, 3 та тухум сариғи ва 0,5 стакан шакарни қўшамиз. Барчасини миксер ёрдамида аралаштирамиз.

20150503_182726

20150503_1831163 та тухум оқини алоҳида идишда миксерда кўпиртириб, творогли массага соламиз ва эҳтиёткорлик билан аралаштирамиз.

20150503_183154

Формага хамирнинг 2/3 қисмини сепиб соламиз.

20150503_183515

Устидан творогли қиймани текис қилиб ёямиз.

20150503_183654

Сўнг хамирнинг қолганини сепиб чиқамиз.

20150503_183735

20150503_183850

Пирогни 180 даражагача қиздирилган духовкада 25—30 дақиқа давомида пиширамиз.

20150503_191105

Творогли пирог тайёр. Ёқимли иштаҳа!