Ошхона

Уваланадиган печене

Кўпчилигимиз болаликда уваланадиган хамирни гўшт қиймалагичдан чиқариб, атиргул ясаб, печене пиширганмиз. Бугун ана шу уваланадиган печене ретсептини унутганлар учун тақдим этамиз.

Зарур масаллиқлар:

  • 3 та тухум
  • 150 г маргарин
  • 200 г шакар
  • 1 чой қошиқ разрихлител
  • 500 г ун
  • юзига сепиш учун шакар упаси

Тайёрланиши:

Идишга хона ҳароратида юмшаган 150 г маргарин ва 200 г шакарни солиб, миксер ёрдамида аралаштирамиз.

1

Унга 3 та тухумни қўшиб, аралаштиришда давом этамиз.

2

Силлиқ масса ҳосил бўлгач, 500 г ун ва 1 чой қошиқ разрихлителни аста-секинлик билан қўшиб, қаттиққина, қўлга ёпишмайдиган хамир қорамиз.

3

Тайёр хамирни йирик тешикли гўшт қиймалагичдан ўтказамиз (пичоғини олиб ташлаб) ёки қўлда илончалар ясаймиз. Битта печене учун бир хил узунликдаги учта хамирча етарли бўлади.

4

Илончаларни аввал эшиб, сўнг атиргул кўринишида ўраймиз. Умуман, печенени ўзингиз истаган шаклда ясашингиз мумкин.

5

Печенеларни листга териб, 180 даражагача қиздирилган духовкада 15—20 дақиқа давомида пиширамиз.

6

Печенелар пишиб чиққач, юзига шакар упаси сепамиз. Гулли печене тайёр, ёқимли иштаҳа!

7