Биласизми?

Уйда пашша, чивин ва сувараклардан қутулиш учун самарали восита тайёрлаймиз

Чивин, суварак ва пашшалар уйингизнинг пашшахўрда меҳмонларига айланиб қолдими? Ҳамма воситаларни қўллаб кўрсангиз ҳам натижа бўлмаяптими? Унда ишончли усуллар ёрдамида ҳаракат қилишнинг вақти келди!

Уйингизни бор-йўғи икки соат ичида ҳаётингизни заҳарлаётган жонга тегувчи ҳашаротлардан тозалашни хоҳлайсизми?

Биз сизнинг эътиборингизга одамлар ва уй ҳайвонлари учун мутлақо зарарсизлиги билан муҳим ҳисобланувчи, уйда тайёрлаш мумкин бўлган оддий ва самарали воситани ҳавола қилмоқчимиз.

  1. Ярим пиёладан сирка, шампунь ва ўсимлик ёғларини олинг. Уларни аралаштиринг.
  2. Ҳосил бўлган аралашмани пуркагич ўрнатилган идиш ичига қуйинг. Аралашма етарлича аралашиши учун идишни яхшилаб силкитинг.
  3. Воситани ҳашаротлар яшайдиган жойларга сепинг.

Манба: Daryo.uz