Тавсия этилган 7-8 соатдан кўп ухлаш бевақт ўлим хавфини оширар экан. Буюк Британиянинг Кил университети олимлари ана шундай хулосага келди, деб ёзилади Journal of the American Heart Association журналида.
Мутахассислар уч миллиондан ортиқ киши иштирок этган 74 та тадқиқотдан олинган маълумотларни таҳлил қилиб чиқишди. Маълум бўлишича, кунига 10 соатдан зиёд ухлайдиганларда бевақт ўлим хавфи қарийб 8 соат ухлайдиганларга нисбатан 30 фоиз кўп эканлиги аниқланди.
Ўн соатлик уйқу инсультдан ўлиш хатарини 56 фоиз, юрак-қон томир касалликлардан вафот этиш хавфини 49 фоиз оширади. Сифатсиз уйқу юрак етишмовчилигини 44 фоизга кўпайтирар экан.
Уйқу учун белгиланган нормага риоя этмаслик юрак касалликлари ривожланишини ҳам оширади. Олимлар шифокорларга беморлар билан консультация жараёнида уларнинг уйқу сифати ҳамда соатлар сонига кўпроқ эътибор беришларини тавсия қилди.
Манба: Xs.uz