Агар мунтазам равишда тозалаш ишларини амалга оширсангиз, микроблар сиз учун қўрқинчли эмас. Бугун сиз ваннахонада тартиб ва тозаликни сақлаб туришга ёрдам берувчи бир неча маслаҳатлар билан танишасиз.
-
Ваннахонага матоли парда илинг ва уни биоплёнкалар пайдо бўлиши ва ўсишига йўл қўймаслик учун энг юқори ҳароратда ювинг
Биоплёнка — бирор-бир юзада жойлашган ва ҳужайралари бир-бирига боғланган кўплаб микроорганизмлар. Тадқиқотларга кўра ваннахона учун винилли пардалар бактериялар пайдо бўлиши учун мукаммал муҳит ҳисобланади.
-
Унитазга ¼ стакан хлорли оқартирувчи қуйинг ва ювишдан олдин бир неча дақиқа қолдиринг. Бу тадбирни ҳар ҳафта ўтказинг
Унитаз – бактериялар тўпланадиган жой эканлигини унутманг, шунинг учун уни мунтазам равишда тозалаб туриш лозим.
-
Унитаз учун ҳапдорилар қилинг
Бунинг учун сизга: 1 стакан сода, ¼ стакан лимон кислотаси, 1 ош қошиқ совун керак бўлади. Уларнинг ҳаммасини аралаштиринг, формачаларга қуйинг ва қотишини кутинг. Бир ҳафтада бир неча марта бир донадан унитаз ичига ташланг ва 20 дақиқадан кейин сув оқизинг.
-
Чўткани очиқ ва тик ҳолатда сақланг
Агар чўткани контейнер ичида сақласангиз, бактерияларнинг севган муҳити – намлик пайдо бўлади. Ҳар 3-4 ойда чўткани алмаштиринг.
-
Мунтазам равишда тиш чўткалари турадиган идишни иссиқ сув ва совун билан ювинг
Тиш чўткалари турадиган идиш бактерияларнинг ваннахонадаги энг севимли жойи ҳисобланади.
-
Ҳар ҳафта раковинанинг сув оқадиган трубасини хлорли восита билан ювинг
Бу чора ифлосланишнинг олдини олиш учун зарур. Хлор бактерияларни ўлдиради, шунинг учун раковинани сувга тўлдиринг ва 1 стакан хлорли восита қуйинг. 10 дақиқадан сўнг сувни оқизинг.
-
Ваннанинг сув оқадиган трубаси ичига 1 стакан ош содаси сепинг, кейин эса 1 стакан сирка қуйинг
Ёқимсиз ҳидни кетказишнинг энг яхши йўли. Содани 5 дақиқа қолдиринг, кейин сиркани қуйинг, 10 дақиқадан кейин иссиқ сув билан ювинг.
-
Ваннани тимьян ва эвкалипт эфир ёғлари билан ювинг
Бу ёғлар олтинранг стафилококк билан курашишда бениҳоя самаралидир.
Олтинранг стафилококк – тери инфекциясини келтириб чиқарадиган бактерия. Кўпинча бу душман бизни ваннада кутиб туради, ундан хлор ёрдамида қутулиш мумкин. Лекин у заҳарли. Энг яхши ўрнини босувчилар – тимьян ва эвкалипт эфир ёғлари ҳисобланади.
Энди сиз ҳаммасини билиб олдингиз. Ваннахона тозалигини назорат қилишни ўз зиммангизга олинг.
Манба: Daryo.uz