Чиройли қад-қоматга эга бўлишни истамайдиган киши бўлмаса керак. Бу истак кўпчилик аёлларнинг муаммоси бўлиши билан бирга, эркакларни ҳам четлаб ўтмайди. Ёш ўтган сари ортиқча килограммлар ҳосил бўлиб, аввалги ихчам вазн 2–3 баробарга ортиши ҳеч гап эмас.
Киши 18 ёшида эга бўлган вазни энг нормал вазн ҳисобланади. Буни бутун умрга сақлаб қолиш эса мураккаб ҳолатдир. Унутманг, ҳар 10 йилда сарфланган энергия 10% га камайиб борса, шу билан бирга, 10% (5–7 кг) вазн қўшилиб бораверади. Хўш, аслида ёшга нисбатан меъёрий вазн оғирлиги қанча бўлиши керак?
Бу борада Егоров-Левитский жадвали максимал вазн оғирлигини аниқлашга ёрдам беради. Ушбу жадвал сизда ортиқча вазн бор-йўқлигини ёки вазн камлигини кўрсатади.
Егоров-Левитский жадвали
Бутун вазнни нормал ҳолатда сақлаш учун аввало, кундалик овқатланиш тартибига эътибор бериш, кўпроқ ҳаракат қилиш лозим. Барчага гўзал қомат тилаймиз.