Ошхона

Халқаро тарвуз кунига тарвузли музқаймоқ тайёрлаймиз

Бугун, 3-август — Халқаро тарвуз куни. Шу муносабат билан тарвуздан тайёрланувчи музқаймоқ ретсепти билан бўлишишга қарор қилдик.

Тарвуз мева эмас, балки бодрингдошлар оиласига кирувчи сабзавотдир. Бундан 5 000 йил аввал Қадимги Мисрда етиштирилган. Тарвуз 90 фоиз сув, 10 фоиз фруктозалардан ташкил топган. Унда А, Б6 ва S витаминлари ҳамда бошқа микроелементлар бор. Шу боис, кўпгина касалликларга даво эканлиги тиббиётда тасдиқланган.

Айнан тарвуз пўстлоғида тортиладиган десерт ёзнинг иссиқ кунларида салқинлик, ажойиб таъм бахш этади.

Зарур масаллиқлар:

  • 1 дона тарвуз
  • 1 стакан шакар
  • 1 стакан сув

Тайёрланиши:

1. Тарвуз ювилади, ўртасидан икки бўлакка кесилади ва лаҳм жойи қириб олинади.

1374514598_watermelon-lime-sorbet-slices-1

2. Уруғларидан тозаланиб, лаҳм жойи блендерда (майдалагич) кўпиртирилади. Сув билан шакар упаси қиём ҳолига келгунча қайнатилади.

1374514590_watermelon-lime-sorbet-slices-2 (1)

3. Тайёр бўлган тарвуз шарбати ва қиём аралаштирилади. Музлатгичга 2-3 соатга ёки бир кечага қўйилади. Уни музлатгичдан олиб, махсус асбоб билан ёки блендерда кўпиртирамиз. Аралашмага шоколод бурдаларини ҳам солиш мумкин. Улар тарвуз данаклари кўринишини ҳосил қилади.

1374514579_watermelon-lime-sorbet-slices-3

4. Тайёр музқаймоқ тарвуз пўстлоғига жойлаштирилади ва 3—4 соатга яна музлатгичга қўйилади.

1374514577_watermelon-lime-sorbet-slices-4

5. Илиқ сувга намланган пичоқ билан тарвуз бўлаклари каби кесилади ва дарҳол дастурхонга тортилади.

1374513650_bez-imeni-5

Ёқимли иштаҳа!