Зарур масаллиқлар: 800 гр. товуқ гўшти (суяксиз), 4 та бақлажон, 3 ош қошиқдан соя соуси ва шакар, 1 ош қошиқ занжабил, 1 чой қошиқдан сирка, кунжут, крахмал ва қизил қалампир, 1 бўлак саримсоқпиёз, туз.
Тайёрланиши: 1. Товуқ гўшти ва бақлажонларни узунасига 1 см. қалинликда тўғранг.
2. Қиздирилган ўсимлик ёғида баландда оловда товуқ гўштини қовуриб олинг. Кейин алоҳида идишга солиб олиб қўйинг. Бақлажонларни ҳам қовуринг. Занжабил, саримсоқпиёз ва 3 ош қошиқ сув солинг. Қайнаб чиққач, оловни пасайтиринг.
3. Алоҳида идишда соя соуси, сирка, кужут, крахмал, мурч ва шакарни аралаштиринг. Товуқ гўштини бақлажонга қўшинг-да, соусни солинг. Қайнаб чиққач, то таомнинг суви йўқолгунча паст оловда қолдиринг. Тайёр бўлгач, димланган гуруч билан дастурхонга тортинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соат
4 кишилик.
Манба:Darakchi.uz