Саломатлик

Хом Балиқ Саратонга Олиб Келадими?

Хом балиқ кўпгина жиддий каслликлар келтириб чиқариши мумкин. Чунки унда турли гелминтлар бўлиши эҳтимоли юқори. Паразитлар эса юрак қон томир тизими, нафас йўллари, асаб тизимини зарарлайди. Бу ўз навбатида иммун тизимини заифлаштиради. Тез-тез хом балиқ ейиш ошқозон ости бези ва жигарга салбий таъсир кўрсатади ва ҳатто саратонга олиб келиши мумкин.

ХОЛЕСТЕРИННИ КАМАЙТИРАДИ

Балиқ таркибидаги омега-3 ва омега-6 ёғлари мия фаолиятини яхшиловчи моддаларга бой, юрак қон томир тизими учун фойдали. Айнан балиқ таркибидаги ёғлар туфайли қонда холестерин миқдори тушиб, инсулт хавфи камаяди.

ЗАРАРИ

  • Балиқ сув таркибидаги барча токсинлар билан тўйинган. Шунинг учун ҳавза ва кўллардан тутилган эмас, дарё ва денгиз балиқларидан истеъмол қилиш тавсия этилади.
  • Фермаларда етиштирилаётган балиқлар озуқаси таркибида кўп кимёвий қўшимчалар бўлиши мумкин.
  • Айрим болаларда денгиз маҳсулотлари аллергия келтириб чиқаради.

ФОЙДАСИ

  • Кўп спортчилар гўштдан кўра балиқ истеъмол қилишни маъқул кўрадилар. Чунки унинг таркибида оқсил кўп ва у бошқа гўшт турларига нисбатан осон ҳазм бўлади.
  • Модда алмашинувини яхшилайди. Қондаги холестерин миқдорини камайтиради. Асаб тизими фаолиятини меъёрлаштиради.
  • Тиш, соч ва тирноққа фойдали.
  • Кўриш қобилиятни яхшилайди.
  • Парҳездагилар учун ҳам у кони фойда. Балиқ ёғли бўлсада семиртирмайди.

ХАРИД ҚИЛАЁТГАНДА

  • Яхши балиқнинг ўзига хос ҳидли бўлиб, диркиллаб туради.
  • Текшириш учун уни бармоқ билан эзиб кўринг. Сифатли балиқнинг бармоқ билан эзилган жойида ўйиқ бўлмаслиги лозим.
  • Балиқнинг кўзларига эътибор беринг- у тоза ва тиниқ бўлиши шарт.
  • Иложи борича музлатилмаган балиқ сотиб олинг.
  • Балиқда сариқ, кулранг доғлар бўлса, уни харид қилмаганингиз маъқул. Чунки бу доғлар балиқнинг касалланганидан дарак беради.
  • Шунингдек балиқнинг шаклига ҳам эътибор беринг. Агар у ўлчамидан чўзилган ёки ўзгарган бўлса, демак, бир неча марта музлатилган. Бундай балиқ шубҳасиз, фойдали хусусиятларини йўқотади.
  • Янги балиқ ялтираб туриши лозим. Агар сотиб олаётганингизда нохуш ҳид сезсангиз, ундан иккиланмай воз кечинг.

ҚАЙСИ БАЛИҚ НИМАГА ФОЙДА?

  • Зоғора (сазан) балиқда натрий кўп. Шунинг учун у тузсиз парҳез учун мос. Темир моддаси ҳам айнан шу балиқда кўп.
  • Хумбош балиқни (толстолоб)подагра, гипертония, ревматизмда истеъмол қилиш фойдали.
  • Тунетс эса артритдан халос қилиш, озиш, кўз ва мия фаолиятини яхшилашга ёрдам беради.