Ошхона

Хоразмча ош пиширамиз

Мақолада ўзбек ошининг хоразмча турини пишириш усули билан танишасиз.

Зарур масаллиқлар:

  • 1 кг гуруч
  • 1 кг сабзи
  • 1 кг гўшт
  • 1—2 бош пиёз
  • 250 г ёғ
  • 2—3 бош саримсоқпиёз

Аввало, тўғралган гўштни тузлаб, ўртача оловда қиздирилган ёғда оч жигарранг тусга киргунча қовурамиз.

Гўшт устидан пиёзни солиб, пиёз тилларанг тусга киргунча қовурамиз.

Пиёз қизаргандан сўнг, гўштни ботадиган қилиб иссиқ сув қуйиб бироз қайнатамиз.

Унинг устидан сомон шаклида тўғралган сабзини қатлам қилиб соламиз, таъбга кўра туз ва бошқа зираворлар сепамиз.

Қозон қопқоғини ёпиб, зирвагимизни паст оловда 2 соат димлаб қўямиз.

2 соатдан сўнг, ювилган гуручни соламиз ва аралаштирмасдан, гуруч пишгунича (15—30 дақиқа) қозон қопқоғини ёпиб қўямиз.

Тайёр бўлган паловни қатлам қилиб сузамиз ва дастурхонга тортамиз.

Ёқимли иштаҳа!

Манба: Daryo.uz