Дина Абдулазиз ал Сауд — Саудия Арабистони маликаси. Бироқ у мамлакатнинг оддий фуқароларидан фарқли ўлароқ, на ҳижоб ва на паранжи тақади, деб ёзади “Adme.ru”.
Малика эксклюзив кийим-кечаклар дўкони эгаси. Балки шу сабабли унинг кийиниш услуби европачадир. Одатда у калта соч турмаги, калта кўйлаклар ва экстравагант қиёфада юради.
Маликанинг “D’NA” эксклюзив бутигига фақат унинг шахсий таклифи билан мижоз бўлиш мумкин. Бутик учун кийимларни у ўз диди ва мусулмон дунёси анъаналари асосида шахсан ўзи танлайди.
Дина кўп йиллар Нью-Йоркда яшаган, бу ҳам унинг услубига ўз таъсирини ўтказган бўлса ажаб эмас.
Дина Саудия шаҳзодаси Абдулазиз бин Носир бин Абдулазиз ал Сауднинг рафиқаси. Уларнинг бир қизи ва эгизак ўғиллари бор.