Биласизми?

Яқин инсонингиз билан уришиб қолганда нима қилиш мумкин эмас

Буларни эслаб қолинг:

1.Ҳеч қачон ота-онасини эсга олманг.

Гап шундаки, жанжалингиз фақат сиз ва унга тегишли бўлиши керак, шу сабабли ота-онасини эсга олманг. Улар учун етказилган озор шу даражада чуқурки, узоқ йиллар улардан ҳалос бўла олмайсиз. Шунингдек, жанжалингизда ота-оналарни аралаштиришга йўл қўйманг. Агар буларнинг содир бўлса, муаммо нафақат эр ёки аёлга, балки бутун оилага тегишли бўлади. Бундай жанжаллар жуда тезлик билан душманлик ва адоватга айланиб кетади. Агар эркак ва аёл ўртасида муносабалар тикланиб кетса ҳам оилалар ўртасида қарама-қаршилик ҳаётни фақат мураккаблаштиради.

2.Ҳар қандай кучни кўрсатиш ва зулмдан қочинг

Одатда жанжаллар яхши феъл-атворларда, аслзода аёлларда, хушмуомилали йигитларда намоён бўлмайди. Кўпинча жуфтликлар кескин жанжалларда сўз билан эмас, мушт билан олишишга ўтиб кетишади. Сиз қанчалик баджаҳл ва ғазабланган бўлманг, ўзингиз ва ёнингиздаги инсонга куч ишлатишга изн берманг. Севимли инсонидан олинган оғриқ ўртагиздаги севгини шунчаки барбод қилади.

3.Ҳеч қачон ажрашиш ҳақида сўз очманг

Бир-бирингизга қандай сўз айтманг, лекин ҳеч қачон ажрашиш ҳақида гапирманг. Бу эр ёки хотин томонидан айтиладиган энг хафа қиладиган сўздир. Агар жанжаллар пайтида жуфтликда бир инсон уни доим тилга олаверса, иш ажрашишгача бориб етади. Агар бир-бирингизни ҳануз севсангиз, ғазаб оловида ажрашишга йўл қўйсангиз, бундан бутун умр афсус чекишингиз мумкин.

4.Ҳеч қачон жанжал пайтида уйдан чиқиб кетманг.

Киноларда кўпинча эр/хотин уйдан югуриб чиқиб кетганда, иккинчи ярмига етиб олиб, кечирим сўрашини кўрсатади. Лекин реал ҳаётда бунинг содир бўлиши даргумон. Жанжал пайтида уйдан чиқиб кетиш – энг асоссиз ҳатти-ҳаракатдир. Энг яхши усул – жуфтингизнинг эътирозларига индамаслик, у тинчланганда низога барҳам беришга ҳаракат қилинг.

Хуршида Хоним