Ошхона

Епропача таом — ўзингиз бемалол пишира оласиз!

Зарур масаллиқлар: 400 граммдан янги картошка ва мол гўшти, 2 бош пиёз, битта сабзи, 3-4 та помидор, 2 бўлак саримсоқпиёз, лавр япроғи, 3 ош қошиқ ўсимлик ёғи, ярим боғ кашнич ва шивит, туз, қора ва қизил мурч.

Тайёрланиши: 1. Янги картошкани пўстидан тозалаб, тузли сувга солинг-да, қайнатинг.

2. Гўштни кичикроқ қилиб, пиёзни ярим ҳалқа, сабзини сомонча шаклида, саримсоқпиёзни майдалаб тўғранг.

3. Қиздирилган ўсимлик ёғида гўштни қизартириб қовуринг. Туз, зираворлардан сепишни унутманг.

4. Саримсоқпиёз ва пиёзни қўшгач, 5 дақиқа қовуринг-да, 2 стакан сув қуйинг. Қайнаб чиққач, оловни пастлаб, 20 дақиқа қопқоғини ёпиб қайнатинг. Кейин сабзини соласиз. Ва 20 дақиқа димлайсиз. Туз ва мурчдан сепиб, лавр япроғини охирги дақиқаларда солишни унутмнаг.

5. Помидорни майдалаб тўғраб, таомга қўшамиз-да, яна 5-7 дақиқа димлаймиз.

6. Таом пишгач картошкани катта бўлакларга бўлиб, гўштли қайла билан дастурхонга тортинг.

3 кишилик

1 соату 30 дақиқа

Манба: Darakchi.uz