— Ёшим 22 да. Юзим жуда ёғли бўлгани боис ҳуснбузар жуда кўп тошади. Уй шароитида уларни қандай кетказиш мумкин?
Назокат
Маҳбуба МАМАНОВА, косметолог: — Ёғли юз териси учун алоҳида парвариш зарур. Сизнинг ҳолатингизда қуйидаги усулни тавсия этишим мумкин. Дорихонадан аччиқтош кукуни харид қилиб, 1 чой қошиғини 100 гр. қайнатиб совитилган сувга аралаштириб, ҳуснбузарлар устига суртинг. Бу муолажани ҳафта давомида бир кунда 3 маҳал бажарсангиз, тез орада ҳуснбузарлардан халос бўласиз. Аччиқтош таркибига кўра теридаги яллиғланиш жараёнларига ижобий таъсир этиб, тошмалар юзасини қотиради ва қуритиб туширади. Чекиш ҳам юз терисига салбий таъсир этади. Бу сочларнинг ҳам эрта тўкилишига сабаб бўлиши мумкин.
Манба: «SUG‘DIYONA» газетаси