Зарур масаллиқлар: хамирига: 300 гр. ун, 200 гр. маргарин, 100 гр. шакар, 1 дона тухум; ичига солишга: 2,5 стакан майдаланган ёнғоқ, 1 стакандан шакар ва ёғли қаймоқ, 50 гр. сариёғ, 2 ош қошиқ асал.
Тайёрланиши: 1. Хона ҳароратида эритилган маргарин шакар билан аралаштириб, тухум ва ун қўшинг. Хамирни целлофан пакетга ўраб, ярим соатга музлаткичга қўйинг. Сўнгра айлана шаклда ёйиб, қолипга солинг-да, бир-иккита жойига санчқи санчинг. 180 даражада қиздирлиган газ печига 25-30 дақиқага қўйинг.
2. Шакарни аралаштириб турган ҳолда паст оловга қўйинг. Қаймоқ, сариёғ ва асал қўшинг. Аралаштиришда давом этиб, то шоколад рангга киргунча паст оловда қайнатинг. Охирида майдаланган ёнғоқ қўшинг.
4. Қаймоқли масаллиқ бироз совигач корж устига солинг-да, пирог юзини майдаланган ёнғоқ билан безатинг. Дастурхонга тортишдан аввал бироз муддатга музлаткичга қўйинг.
Тайёрланиш вақти: 1 соату 30 дақиқа.
8 кишилик
Манба: Darakchi.uz