*Айрим ифорларнинг ҳиди гўзал аёлларни янаям ёшроқ кўрсатиш хусусиятига эга эканлиги исботланган. Масалан, цитрус мевалари ва ялпиз қўшилган парфюмерия воситалари сизни ёшингизга нисбатан анча навқирон кўрсатиш хусусиятига эга. Шунинг учун атир ёки шунга ўхшаш воситаларни танлаётганингизда ушбу маслаҳатга амал қилишни унутмаганингиз маъқул. *Ёш ўтган сари теримиз кўпроқ парваришга муҳтож бўлади. Тўғри танланган пардоз воситалари юздаги ажинларнинг камайишига ёрдам беради, уларнинг пайдо бўлишининг олдини олади. Демак, ёшроқ кўринишни истасангиз қўл, юз, тана учун алоҳида пардоз воситаларини диққат билан танланлашингиз керак бўлади. *Сув орқали ҳам анча ёш кўриниш мумкин экан. Қандай қилиб дейсизми? Танамизнинг асосий қисми сувдвн иборатлигини яхши биласиз. Ажинлар эса терида намлик етишмаётганига ишорадир. Ёш кўринишни хоҳлайдиганлар кўпроқ тозаланган сув ва кўк чой ичишлари тавсия қилинади. *Яшаришнинг яна бир усули бу танани ҳар хил кераксиз, заҳарли моддалардан тозалашдир. Вақт ўтиши билан улар бизнинг танамизда жудаям кўпаяди ва натижада вужудимиз бор кучини уларнинг заҳрини бартараф қилишга сарфлайди ва қарийди. Икки ҳафталик танани тозалаш парҳезлари сизни анчайин ёшартиради. *Буларни бажариш учун сиздан ҳе қанчавақт талаб қилинмайди. Лекин натижаси сизни албатта қувонтириши аниқ. Энг муҳими сиз ўзингизни ёш ва гўзал деб ҳис қилишингиз керак.
Саида Ибодинова