Ёз мавсумида турли рангдаги либосларни уйғун ҳолда кийишни тажриба қилиб кўриш мумкин. 2016-йилги ёз фаслида оқ рангдаги либослар энг яхши вариант ҳисобланади. Маълумки, қора рангдаги кийимлар бу мавсум учун унча яхши бўлмаган танлов ҳисобланади. Чунки иссиқ ҳавода қора ранглар янада иссиқ тортиши аллақачон аниқланган.
Бу йилги ёз фаслида бошдан оёқ оқ рангда кийиниб, энг замонавийлар қаторидан жой олишингиз мумкин. Бир қарашда бир хил рангдаги кийимларни кийиш жуда зерикарли бўлиб туюлиши мумкин. Бунда асосийси матоларни, қолаверса, турли аксессуарлар ва оёқ кийимни уйғунлаштиришдир. Бу билан сиз оқ образни тўлдиришингиз мумкин.
Жорий ёз мавсуми учун оқ либослар билан боғлиқ бир нечта ғояларни эътиборингизга ҳавола этамиз. Улар сизга 2016-йилда мода билан ҳамнафас бўлиш учун бир нечта оқ рангдаги либосларга эга бўлиш етарли эканлигини кўрсатади.
Оқ кўйлак — доим башанглик белгиси бўлиб ҳисобланади.
Тўр оқ либосларда ажойиб кўриниш касб этади.
Қордек оқ либосни фил суяги ранги билан уйғунлаштириш мумкин.
Оқ рангдаги юбка ва шимлар харид қилишдан қўрқманг, бу жуда ҳам чиройли.
Оқ сарафан.
Оқ образда битта ёрқин элементдан фойдаланиш мумкин.
Турли матоларни уйғунлаштиришни тажриба қилиб кўринг.
Бу ёзда оқ комбинезонлар ҳам жуда урфда.