Маданият

Юлдузлар озишдан аввал ва кейин

Дунё шоу-бизнеси вакиллари ҳаёти ва фаолиятида ташқи қиёфага катта аҳамият берилади. Кимнингдир семириб ёки озиб кетганлиги халқаро ОАВда доимо катта шов-шувга сабаб бўлади. Қуйида биз қисқа вақт ичида кескин равишда озишга муваффақ бўлган баъзи юлдузлар ҳақида ҳикоя қиламиз.

kate-winslet-before-after2-615x487

“Титаник” филми орқали жаҳонга танилган инглиз актрисаси Кейт Уинслет икки фарзандли бўлганидан кейин анча семириб кетган эди. Аммо у 2011-йили Роман Поланскининг “Қирғин” (Carnage) филми премьерасида янгича қиёфада намоён бўлиб, ҳаммани ҳайратга солди. Кейт парҳез ва фитнес машғулотлари шарофати билан 25 килограммлик ортиқча вазндан қутулишга муваффақ бўлган.

Yulduzlar-615x497

Таниқли мусиқачи Оззи Озборннинг қизи бўлмиш Келли Озборн 3 йил аввал 20 килограммга озиб, мухлисларини ҳайрон қолдирди. Маълум бўлишича, хонанда ҳамда актриса бўлган Келли ҳар куни камида ярим соат югуриш билан шуғулланади ва фақат енгил таомлар тановвул қилади.

Yulduzlar2-615x611

Америкалик қўшиқчи ва актриса Жессика Симпсон 27 килограмм вазн ташлаган. Ҳозирда у спорт залида мунтазам равишда шуғулланади.

Yulduzlar3-512x615

Таниқли Украина қўшиқчиси Ани Лорак ҳам ҳомиладорлик туфайли анча семириб кетган бўлишига қарамай, тез орада 15 килограммга озиб, яна аввалги қоматига қайтди. Унинг айтишича, ортиқча вазн билан курашишда энг самарали усул бу — кечки олтидан кейин овқат емаслик ва спорт билан шуғулланишдир.

Yulduzlar1-604x615

Америкалик актриса ва қўшиқчи Ҳиллари Даф ҳам ҳомиладорлик туфайли ортиқча вазн қўйган эди. Лекин пилатес ва бокс машғулотлари натижаси ўлароқ аввалгидан-да хушбичим гавдага эга бўлди.

jennifer-hudson-before-after-photos1-560x615

Америка шоу-бизнесининг яна бир вакили Женнифер Ҳадсон энг ҳайратланарли даражада ўзгарган юлдуз бўлди. У асосан парҳез тутиш ва спорт машғулотлари ёрдамида 40 килограммга яқин ортиқча вазндан халос бўлди.