Юз парвариши, албатта, унинг турига қараб танланади. Ёзда юзингиз териси ёғли бўлган бўлса, совуқ тушиши билан у нормал тусга кириши мумкин. Қишки мавсумда юз териси қандайлигига қараб қуйидаги муолажаларни ўтказинг:
- Қуруқ терига ҳафтада 2 маротаба озиқлантирувчи ва 1-2 марта витаминли ниқоблар суртиш лозим. Бундай ниқоблар таркиби буғдой, бодом, шафтоли ёјлари, лецитиндан иборат бўлиши керак. Қуруқ тери доимий равишда намлантириб турилади, шунинг учун ойда 1-2 марта озиқлантирувчи кремни намлантирувчи турига алмаштириб қўллаш керак.
- Ёғли тери совуқда унчалик кўп азият чекмайди. Ҳатто, бу мавсумда бундай тери соҳибалари юзидан шикоят қилмай қўяди. Шунга қарамасдан уни ҳафтада 1 марта озиқлантирувчи, витаминли ниқоблар билан сийлаб, таркибида прополис, розмарин, бодринг экстракти, лаванда ва игнабаргдан бўлган целлофанли ниқобларни қўлланг. Шунингдек, спиртсиз лосьонлар ишлатинг.
- Нормал терига ҳафтада бир-икки марта намлантирувчи воситалардан суртиш кифоя.
- Юзда шамоллаш бошланганда эса таркибида қуйидаги компонентлар бор кремлардан ишлатинг:
- Антиоксидантлар комплекси. Улар шамоллашни тўхтатиб, ташқи таъсирларни нейтраллаштиради.
- Мойчечак экстракти юз терисини юмшатиб, унинг қайта тикланиши ва асоратларининг сўрилишига ёрдам беради.
- Д-пантенол юз тери қопламасини яхшилайди, терини коллагенини тиклайди.
- А ва Е витаминларига бой бўлган авокадо мойи эса нозиклашган юз терисини ультрабинафша нурларидан ҳимоя қилади.
Манба: Darakchi.uz