Биласизми?

Замш туфлиларни тозалаймиз

Замшни ҳўллигида тозалаб бўлмайди. Уни қуритиб, чўтка билан кирларидан халос этинг ва буғ устига бироз тутиб туринг. Шунда яп-янги кўринишга келади.

  • Эскириб, ялтираб қолган жойларини юмшоқ ўчирғич билан ишқалашингиз мумкин (фақат из қолдирмаслигига ишонч ҳосил қилиш учун аввал қоғозга ишқалаб текшириб кўринг).
  • Майда доғлар ва кир пайдо бўлмаслиги учун ойига бир маротаба пойабзалингизга намликни сингдирмайдиган спрей билан ишлов беришингиз мумкин (пойабзал дўконларида сотилади).
  • Агар ёғли доғ теккан бўлса, пойабзалингизга тальк сепиб, қаттиқ чўтка билан тозаланг.

Манба: Darakchi.uz